Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

ИСЛОМИЙ ОЛАМГА СИЁСИЙ ҲУЖУМ


Андалус (Испания)га бўлган ҳужумнинг ҳақиқий сабаби салибчилик урушлари туфайли ғарбликларнинг қалбларида чуқур илдиз отган интиқомга бориб тақалади. Чунки Ғарб салибчилик урушларида жуда тез муваффақиятсизликка учраб, Ислом оламидан шармандаларча қувилгандан кейин, бу мағлубият натижасида унинг қалбида мусулмонларни ёмон кўриш, уларга нисбатан адоват ва нафрат алангаси пайдо бўлди. Ғарб Шарққа иккинчи маротаба уруш қилишга ботина олмади. Зеро, Шарқ халқи турли-туман бўлишига қарамасдан, Ғарбнинг йўлини тўсишга ва уринишларини пучга чиқаришга қудрати етар эди. Ғарб бу интиқомни Андалусда амалга ошиши мумкинлигини кўрди ва шунинг учун ҳамласини унга қаратди. Ўтхоналар, бош кесадиган мосламалар, тафтиш маҳкамаларини ишга солиб, ваҳший ҳайвонлардан ҳам зиёда ёвузлик билан Андалусни мағлуб қилди. Аслида бундай ваҳшийлик Ғарб учун ор ҳисобланарди. Мусулмонлар ҳарбий қудрати кучли ва Андалусга ёрдам бериш имкониятлари бўла туриб, томошабин бўлиб туришганини кўрган Ғарб интиқом олишни узоққа чўзди. Мусулмонлар эса сустлик қилдилар ва Андалусни мана шундай қийин ҳолатда осон ютиладиган луқмадек ўз ҳолига ташлаб қўйдилар ва бу билан Ғарбнинг мусулмонлардан ўч олиши учун яна бир имкон яратиб бердилар. Агар мусулмонларнинг, хусусан, Усмоний Давлатнинг қудрати бўлмаганда эди, ғарбликлар Ислом юртларига кетма-кет уруш қилган бўлишарди. Лекин мусулмонларнинг қудрати ва Усмонийларнинг Европага юриш қилиб, уни фатҳ этишлари ғарбликларни қўрқувга солиб қўйди. Ҳатто иккинчи салибчилик урушида енгилиб қолмасликлари учун мусулмонларга ҳужум қилишга кўп ҳам ботина олишмади. Шунинг учун Ғарбнинг Ислом юртларига ҳужуми XVIII асрнинг иккинчи ярмигача тўхтаб қолди, чунки ана шу вақтларда барча Исломий оламга турғунлик ёйила бошлаган эди. Давлат Исломий даъват билан мутлақо шуғулланмай қўйди. Натижада қалбларда Ислом ҳарорати сўниб, душманлар мусулмонлардан ҳайиқмай қўйишди. Ана шу вақтда Ислом оламига сақофий ва миссионерлик ҳужумлари бошланди ва Исломий юртларни майда бўлакларга бўлиб ташлаш ва уни биратўла йўқ қилиш учун бу ҳаракатлар ёнига сиёсий ҳужум ҳам қўшилди. Ғарбликларнинг бу мақсадлари амалга ошди ва улар катта ғалабани қўлга киритдилар.


Милодий 1762-1769 йиллари Россия Екатерина даврида Усмонийларга қарши уруш қилиб, ғалаба қозонди ва улардан баъзи ерларни, Азов шаҳрини ва Қрим ярим оролини тортиб олди. Қора денгизнинг шимолий ҳавзаларини ҳам қўлга киритди. Одессада Қора денгизда тижорат учун порт қурди. Қрим ярим оролида Севастопол шаҳрини барпо қилиб, ўзига марказ қилиб олди. Шундай тарзда Россия Усмоний давлатнинг ташқи сиёсатида хавфли ғанимга айланди.

 

147-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203